Сурхондарё вилоят юридик коллежининг раҳбарияти.

Сурхондарё вилоят юридик коллежининг раҳбарияти.

Сурхондарё вилояти юридик коллежи директори

Саттаров Салоҳиддин Улуғбекович

Биографияси лавозим мажбуриятлари

Саттаров Салоҳиддин Улуғбекович 1980 йилда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002 йил Тошкент Давлат юридик университети (кундузги) 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2002-2003 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси, 2003-2004 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, 2004-2005 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 2005-2006 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи, 2006-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи, 2008-2017 йиллар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. Бир вақтнинг ўзида юридик коллежи директори ҳисобланади.

 

Сурхондарё вилояти юридик коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари

Болтаев Комилжон Жўраевич

Биографияси лавозим мажбуриятлари

Болтаев Комилжон Жўраевич 1981 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти бакалавр. 1999 йил Термиз Давлат университетини (кундузги) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2004-2018 йиллар Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2018 йил Термиз банк коллежи ўқитувчиси, 2018 йил 1 ноябрдан Сурхондарё вилояти юридик коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

2019 йил 15 мартдан ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти юридик коллежи ўқув ишлари бўйича директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Сурхондарё вилояти юридик коллежи хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

Остонов Нурулла Мустафаевич

Биографияси лавозим мажбуриятлари

Остонов Нурулла Мустафаевич 1969 йилда Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент Архитектура ва қурилиш институтини (кундузги) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1993-1994 йиллар Тошкент Архитектура ва қурилиш институтини ўқитувчиси, 1994-2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар сафида харбий хизматчи, 2012 йил Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар сафидан нафақада, 2015-2017 йиллар Суд департаментининг Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси қурилиш бўлими бошлиғи, 2017-2018 йиллар Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси техник назоратчиси, 2018-2019 йиллар Сурхондарё вилоят юридик коллежи хўжалик ишлари мудири лавозимларида ишлаб келган.

2019 йил 04 февралдан ҳозирги вақтга қадар Сурхондарё вилояти юридик коллежи хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.