Сурхондарё вилояти юридик коллежида 2020 йил 14-15 март кунлари хайрия ҳашари ўтказилди

  • 14 Mar
  • 2020

Сурхондарё вилояти юридик коллежида 2020 йил 14-15 март кунлари хайрия ҳашари ўтказилди

  "Наврўз" умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳар бир аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Сурхондарё вилояти юридик коллежида 2020 йил 14-15 март кунлари хайрия ҳашари ўтказилди. Ҳашарда коллеж ўқитувчи-ходимлар ва ўқувчилар муносиб иштирок этишди. Коллеж атрофи ва худудида ариқлар тозаланиб, мевали ва манзарали дарахтлар ўтказилиб, анвойи гул кўчатлари экилди.