Сурхондарё вилояти юридик коллежида ўзбек шеъриятининг буюк намоёндаси "ЗУЛФИЯХОНИМ" таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кеча ўтказилди

  • 01 Mar
  • 2020

Сурхондарё вилояти юридик коллежида ўзбек шеъриятининг буюк намоёндаси "ЗУЛФИЯХОНИМ" таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кеча ўтказилди

    Сурхондарё вилояти юридик коллежида ўзбек шеъриятининг буюк намоёндаси "ЗУЛФИЯХОНИМ" таваллудининг 105 йиллигига бағишланган "Зеби замон Зулфияхоним" мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Кечани 1-19 гурух ўқувчилари Имомова Машхура ва Турдиев Бегзодлар олиб боришди. Офтоб зиёсидан мунаввар олам, Нурга интилади ташна нигоҳлар, Иқболидан мамнун, бахтиёр одам, Чапак чалиб қутнар, гуллар гиёхлар. Гулгун саодатим сизсиз шоирам.  Зулфияхоним ўзининг гўзал, оташга тўлиқ сатрларга бой шеърлари билан мамлакатлар чегарасини хеч қандай тўсиқларсиз босиб ўтди. Унинг шеърлари дунёнинг 20 дан ортиқ тилларида жаранг топди. 1999 йил 10 июлда биринчи президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Ушбу адабий бадиий кечада иштирокчилар Зулфияхоним хаёти ва ижоди қолаверса шеърларидан басталанган қўшиқларни ижро этишди. Ушбу кеча йиғилганларда илиқ таасурот уйғотди.