"COVID -2019" вируси

  • 22 Apr
  • 2020

"COVID -2019" вируси

  Коронавируслар - вируслар оиласига мансуб "Атипик зотилжам" (SARS) касаллигини чақирувчисига ўхшаб кетувчи вирус бўлиб, беморларда оддий шамоллашдан то ўткир оғир респиратор синдром (TORS) деб номланувчи оғир кечувчи касалликни келтириб чиқаради. "Атипик зотилжам" касаллиги ҳам 2002 йилда Ҳитойда келиб чиққан бўлиб, 37 давлатга тарқалган ва 8 мингдан ортиқ киши касалланган эди.

Янги коронавируснинг хусусиятлари ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб лабораторияларида ўрганилмоқда. Олимларнинг изланишлари натижасида касаллик қўзғатувчиси топилган бўлиб, ушбу вирусга " COVID -2019" номи берилди.

Бу маълум вирус тури бўлиб, инфицирланган ҳужайралар ситоплазмасида кўпаяди.

Коронавируслар — 38 турни ўз ичига олган вируслар оиласидир. Улардан фақат олтитасигина одамга юқиши мумкин эди, янги касаллик вируси эса еттинчисига айланди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вирус ҳайвонлардан тарқалган, эндиликда эса одамдан одамга ҳам юқмоқда.

COVID -2019 вирусининг сиртларда омон қолиш муддати ҳали тўлиқ аниқ аниқланмаган, аммо тахмин қилинишича, ушбу кўрсаткич бўйича у коронавируслар оиласининг бошқа вакилларига ўхшайди. Тадқиқотларга кўра (шу жумладан, COVID патогенида), вирус сиртларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшовчан бўлиб қолади. Аниқ муддат бир қатор шартларга боғлиқ (масалан, сирт тури, ҳарорат ва намлик).

 

Касалликнинг аломатлари:

• Турғун юқори ҳарорат;

• Умумий ҳолат ёмонлашиши;

• Иштаҳа йўқолиши;

• Тез-тез нафас олиш, нафас қисилиши;

• Ҳолсизлик чарчоқ, фаолликнинг пасайиши;

• Турли хусусиятли йўтал.

Коронавирус юқмаслиги учун нима қилиш керак?

 

Аввало огоҳ, бўлиш керак касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжамнинг ривожланишига олиб келади. Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи бўлиб касаллик Ҳитойдаги Уҳан денгиз маҳсулотлари ва ҳайвонларининг улгуржи бозорида аниқланган.

Вирус дастлаб ҳайвонлардан юқиши айтилган эди. Ҳозирда унинг одамдан одамга ҳам юқиши аниқланди. Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчиси ва маиший контакт йўли билан юқади дейилмоқда.

Агар вирус юзада мавжудлигига шубҳа бўлса, уни нобуд қилиш ва ҳимояланиш учун унга стандарт дезинфекциялаш воситаси билан ишлов бериш зарур. Шундан сўнг қўлларни спирт ва асосли воситалар билан артиш, маҳсулотлар ёки совун билан ювишни унутманг. Кўзга, оғизга ва бурунга тегиш тавсия этилмайди.

 

Вирус юқтириш ҳавфини камайтириш:

  1. Қўлларни совунлаб ювиш ёки спирт билан артиш;
  2. Йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни ёпиш;
  3. Тумов ёки грипп аломатлари бор инсонлар билан ҳимоясиз яқин алоқада бўлмаслик;
  4. Иситма, йўтал ва нафас олиш қийинлашиши пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш;
  5. Жониворлар сотиладиган бозорларга борилган тақдирда, ҳимояланмасдан туриб ҳайвонларни ушлаш ёки ҳайвонлар тегиши мумкин бўлган жойларга тегишдан сақланиш;
  6. Овқатни, айниқса гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш.

 

Вирус қандай тарқалади?

Коронавируслар (CоV) - бу оддий шамоллашдан тортиб жиддий касалликларга, масалан, Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS-CоV) ва оғир ўткир респиратор синдром (SARS-CоV) каби касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган вируслар оиласидир. Янги коронавирус (nCоV) - бу вируснинг илгари одамларда аниқланмаган янги тури ҳисобланади.

Коронавируслар - бу зоонозлар, яъни ҳайвонлардан одамларга юқадиган патогенлар саналади. Пухта ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, одамларда SARS-CоV билан касалланиш манбаи виверра, MERS-CоV эса — бир ўркачли туялар эканлиги аниқланган.

2019-nCоV ни бошқа инфекцияланган одамлардан юқтириб олиш мумкин. Касаллик одамдан одамга йўталиш ёки акса уриш вақтида оғиз-бурундан ажраладиган майда томчилар орқали юқиши мумкин. Ушбу томчилар атрофидаги буюм ва сиртларга тушади. Бошқа одамлар бундай буюмлар ёки сиртларга, сўнгра кўзлари, бурунлари ва оғзига тегишса инфекцияланишлари мумкин.

Бундан ташқари, инфектися бундай майда суюқлик томчиларини бевосита нафас орқали ютишда ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун касалланган шахслардан камида 1 метр узоқроқ жойда туриш жуда муҳимдир.

Вирус асосан йўталиш ёки акса урганда одамнинг нафас йўлларидан ажралиб чиқадиган кичик томчилар орқали тарқалади. Ҳеч қандай аломатлар кузатилмаган беморлардан эса бу ҳолда вируснинг юқиши хавфи жуда пастдир.

Бошқа томондан, кўп одамларда COVID-19 аломатлари жуда енгил даражада бўлади. Бу, айниқса, касалликнинг дастлабки босқичларида кузатилади. Шундай қилиб, ўзини касал ҳис қилмасада, фақат енгил йўталаётган одамдан ҳам COVID-19 юқиши хавфи мавжуд.

ЖССТ маълумотларига кўра, вирус беморнинг ахлати орқали ҳам юқиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бироқ бу кўрсаткич жуда кичик бўлиб, касалликнинг тарқалишида асосий рол ўйнамайди. Бундай хавфнинг мавжудлиги ҳожатхонадан чиққач ва овқатдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Инкубация даври.

Инкубация даври - бу инфекцияланиш ва касалликнинг клиник белгиларининг бошланиши ўртасидаги вақт. Кўпгина ҳисоб-китобларга кўра, COVID-19 нинг инкубацион даври 1 кундан 14 кунгача муддатни ташкил қилади ва кўпинча беш кундан ошмайди.

 

COVID-19 билан касалланиш эҳтимоли.

Хавф даражаси минтақа ва киши яқинида ташриф буюрган жойлар географиясига қараб белгиланади. Инфекция билан зарарланиш хавфи COVID-19 ҳолатлари кенг тарқалган минтақаларда юқоридир.

Агар сизнинг минтақангизда COVID — 19 рўйхатга олинмаган бўлса, касаллик рўйхатга олинган минтақаларнинг бирортасига ташриф буюрмаган бўлсангиз ва аломатлари бўлган одам билан алоқа қилмаган бўлсангиз, инфекция юқиши хавфи паст кўрсаткичларни ташкил этади.

Бироқ, вазият тушунарли сабабларга кўра касалликнинг оғир кесҳиши COVID-2019 ҳақидаги маълумотлар ҳали тўлиқ эмас, аммо касалликнинг оғир кечиши асосан кекса ёшдаги одамлар, шунингдек, бошқа соматик касалликлари (масалан, артериал гипертензия, юрак касаллиги ёки диабет) бўлганларда кузатилади.

COVID-2019 га қарши вакцина ва дорилар.

Ҳозирда ушбу касалликка қарши махсус ишлаб чиқилган даволаш чоралари мавжуд эмас. Профилактика ёки даволаш учун ҳали бирон бир вактсина ёки вирусга қарши дори ишлаб чиқилмаган. Аммо аломатларни енгиллаштириш учун беморларга ёрдам бериш мумкин. Касаллик оғир кечаётган беморлар касалхонага ётқизилади. Ҳаётий функсияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган терапевтик тадбирлар туфайли беморларнинг аксариятида касаллик тўлиқ тикланиш билан якун топади.

Антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди, улар фақат бактериал инфекцияларга қарши фаол ҳисобланади. COVID - 19 бу вирусли касаллик, шунинг учун унга қарши антибиотиклар қўллаш самарасиз ҳисобланади. Антибиотиклар COVID-19 ни олдини олиш ёки даволаш учун ишлатилмаслиги керак. Улардан фойдаланиш фақат бактериал инфекцияни даволаш учун шифокор кўрсатмасига биноан рухсат этилади.

Касал одамдан буюртма қилинган товарлар орқали инфекцияни юқиши эҳтимоли жуда кам Вирус сиртларда узоқ муддат яшовчанликни сақлай олмайди. Ҳар эҳтимолга қарши уларга стандарт дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули бу шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қаътий амал қилиш, аҳоли ўртасида ўртасида санитария тарғибот ишларини янада юқори даражада ташкил этишдан иборатдир.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг вазифаси, балки ўзини, оила-аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиги учун қайғурган барча фуқароларимизнинг шарафли бурчидир.

 

Аллаёрова Саёҳат

Сурхондарё вилояти юридик коллежи

ўқитувчиси