ЯНГИЛИК! юридик коллежига 2019-2020 ўқув йили учун тўлов шартнома асосида ўқишга ҳужжатларини қабул қилиш муддати 17-августга қадар узайтирилди.

  • 11 Jul
  • 2019

ЯНГИЛИК! юридик коллежига 2019-2020 ўқув йили учун тўлов шартнома асосида ўқишга ҳужжатларини қабул қилиш муддати 17-августга қадар узайтирилди.

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Сурхондарё вилояти юридик коллежига 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта маълумот (11 синф) ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахсларни тўлов шартнома асосида ўқишга ҳужжатларини қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси, таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёни(01-14/1-2100-сон, 2019 йил 5 июль) қарори билан абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 17-августига қадар давом эттиришга ҳамда кириш имтихонларини 20-30 август кунлари ўтказишга истисно тариқасида розилик берилди.

Ўқиш муддати 2 йил.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 17-августгача!!!

Ўқишга “Ҳуқуқшунослик” ва “Она тили ва адабиёт” фанлари бўйича ёзма имтихон асосида қабул қилинади.

 

Мутахассисликлар:

  1. Давлат ҳизматлари бўйича юрист -30 нафар
  2. Кадрлар масалалари бўйича юрист-30 нафар
  3. Аграр секторда юрист-30нафар
  4. Шартномавий масалалар бўйича юрист-30 нафар
  5. Нотариат бўйича юрист-30нафар
  6. Адвокатура бўйича юрист-30нафар
  7. Ижро иши бўйича юрист-30нафар

Жами 210 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  1. Коллеж директори номига ариза
  2. Паспорт нусҳаси
  3. Умумий ўрта таълим (11 синф негизида) ёки ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (асл нусҳаси ариза берувчига қайтариб берилади).

Фуқаролик шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) асли шахсан кўрсатилади.

 

Мурожаат учун телефон: 76-221-72-01, 76-221-72-16

Манзил: Термиз шаҳар, Ат-Термизий кўчаси 13 уй.

 

ЭСЛАТМА: Абитуриентлар 11 синф ёки коллеж (лицей) битирувчилари бўлиши шарт.

Ўқиш тўлов (шартнома) асосида амалга оширилади.